An'analardan barqarorlikka: Germaniya hamkorligi va Global Textile rivojlanishining yangi yo'nalishi
25/09/2024



Бугун Тошкентдаги Global Textile компаниясини Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) делегацияси, Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазирлигидан (BMZ) доктор Каролина Пробст бошчилигида, ташриф буюрди. Ташриф давомида GIZ вакиллари Ўзбекистондаги фаолиятини, барқарор таъминот занжирлари ва корпоратив масъулият лойиҳалари ҳақида презентация ўтказдилар, шунингдек барқарор пахта лойиҳасини ҳам тақдим этдилар.
Ушбу учрашувнинг асосий масалаларидан бири немис ҳукумати ва BMZ билан ҳамкорлик бўлди, бу Ўзбекистонда пахта ва текстил маҳсулотларини экологик жиҳатдан тоза ва барқарор тизимга ўтказишга қаратилган. Биз компаниямизнинг бу соҳадаги ютуқлари билан ўртоқлашдик, пахта етиштиришдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараёнларда барқарор амалларни жорий қилишга интилишимизни таъкидладик.
Муҳокама давомида немис ҳамкорларнинг экологик тоза ва ижтимоий масъул ишлаб чиқаришга ўтишда амалга оширилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди. BMZнинг кўмаги бизга ресурсларни тежаш, атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ва меҳнат шартларини яхшилаш бўйича инновацияларни татбиқ этиш имконини берди, бу Ўзбекистонда барқарор текстил ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишига ҳисса